Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Тошкентда икки мамлакат санъаткорлари концертида қатнашди. Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига «халқ артисти» фахрий унвонлари берилди. Фото, видео.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор ҳужжатлар, жумладан, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома, меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаси ва бошқалар имзоланди.
БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланганидан кейинги илк давлат ташрифида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Савдо, саноат кооперациясини ривожлантириш, логистика масалалари ва бошқалар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарини таваллуд куни билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик тилади.
Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий провокацияда айблади. Шунингдек, у БМТ Хавфсизлик кенгашининг айрим резолюциялари самарасизлиги ҳақида ҳам гапирди. Арманистон Озарбайжон ҳудудини фақат СССР чегараларидагина тан олишга тайёрлигини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТда меҳмон сифатида иштирок этиш учун келган Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда, жумладан, Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида қатнашиб, бир қанча таклифларни илгари сурди. Кенгашнинг яқин ва ўрта истиқболдаги иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, Инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, қолаверса, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш шулар жумласидан.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг